Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби Рашид Алимов 16 март куни Пекинда ХХРга расмий ташриф билан келган мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Комилов учрашув давомида ўз ваколати доирасида ШҲТнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган муҳим тадбирларига Ўзбекистонда кўрилаётган тайёргарликлар ҳақида гапирди.

ШҲТнинг бош котибининг фикрича, Ўзбекситоннинг амалдаги раҳбарияти ва Тошкентда бўлиб ўтажак аъзо-мамлакатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилиши давомида имзолашга тайёрланаётган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида навбатдаги поғона бўлади ва кўптомонлама ҳамкорликни янги юқори даражага олиб чиқади.