Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал «Ювентус»га қарши жавоб учрашуви (дастлабки учрашув – 2:2) олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ювентус» ҳар доим ўзлигича қолади. Бу жамоанинг ҳақиқий руҳи. Бугунги ўйинда Манжукич ўрнига балки Мората тушар, билкки иккаласи ҳам бир вақтда ўйнар. Маркизио биринчи учрашувда ўйнамаганди, аммо Эрнанес бор эди. Кьеллини ҳам Туринда ўйнамаган. Шундай экан мен биринчи учрашувдан ортиқча ўзгариш бўлишига ишонмайман.

«Ювентус» кучли клуб бўлган ва шундайлигича қолдаи. Мен Италияда тўп сурганман ва итальянча менталитетни яхши тушунаман. Улар бунақа таркиб ва бунақа менталитет билан жуда кўплаб ғалабаларга эришишган. Маркизио билан ёки усиз ҳам туринликлар хавфли рақиб бўлиб қолаверишади.

Уларнинг таркибида чемпионлар ҳаракат қилишади. Улар ҳар доим ўз имкониятлари келишини пойлаб туришади. Улар ҳимояда жуда кучли. Шу билан бирга ҳужумда ҳам рақибга муаммо туғдиришга қодир», — дея гапириб ўтган Гвардиола.