Японияда аёлларга ҳарбий вертолётларни бошқаришга рухсат берилди

Жаҳон 16 Март 2016 369

Японияда аёлларга миллий мудофаа кучларига қарашли бўлган ҳарбий вертолётларни бошқаришга, ракетали катерларда хизмат қилишга ҳамда минали кемаларда хизмат қилишга рухсат берилди. Мазкур қарорни мамлакат мудофаа вазирлиги қабул қилди.

Аёлларга рухсат қачонки улар, икки-уч йиллик тайёрлов курсидан ўтганидан кейингина берилади. Шу билан бирга, мудофаа кучларининг ҳар бир бўлими ўз имкониятларига қараб аёлларни ўзларига хизматга олади. Сув ости кемаларида хизмат қилиш эса, аввалгидек, улар учун тақиқлигича қолди.

Айни дамда Японияда 13 минг нафар ҳарбий аёл мамлакат мудофаа тизимида хизмат қилмоқда. 2030 йилга келиб уларнинг сони 20 минг нафарга етиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар