Эндиликда Ростов-Дондан Тошкентга учиб кетиш қийинроқ бўлади – Россиянинг “Донавиа” авиакомпанияси 27 мартдан бошлаб Ереван ва Тошкентга парвозларни тўхтатмоқда. Бу авиакомпаниянинг “Россия” бирлашган авиакомпаниясининг Ростовдаги филиали сифатида қайта ташкиллаштирилиши билан боғланган.

Аввалроқ “Россия” авиакомпанияси директорлар кенгаши раиси Вадим Зингман тўғридан-тўғри халқаро рейслар зиён келтираётгани сабабли қисқартиралаётганини айтганди.