“E-yoshlar'da Navroʻz” виртуал акцияси: ўзбекистонлик ёшлар #NavrUZ хеш-тегини дунё трендига олиб чиқиш ҳаракатида

Жамият 17 Март 2016 496

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Наврўз байрамини янада кенг миқёсда нишонлаш учун ижтимоий тармоқларда #NavrUZ хеш-тегини дунё трендига олиб чиқишмоқчи.

Яқинда дунё трендига чиқарилган #Navoiy575 ва #BoburDay хеш-тегларини ташкил этган фаол ёшлар гуруҳи #NavrUZ хеш-тегини ҳам бутун жаҳон интернет фойдаланувчилари ўртасида фаол тарғиб қилиб, ҳақиқий интернет сайли форматида нишонлаш учун бел боғлашган.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, юқоридаги трендлар ва #NavrUZ хеш-теги ғояси e-yoshlar.uz интернет портали фаолияти доирасида илгари сурилган.

Мазкур лойиҳа март ойининг энг шов-шувли кампанияси бўлиши кутилмоқда. Бунинг яққол исботи сифатида вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари, сайилгоҳларда ўтказилувчи оммавий кўнгилочар тадбирларнинг қамраб олиниши, онлайн тарзда ёритиб борилишини келтириб ўтиш ўринлидир.

Жумладан, 21 март санасида кун давомида Тошкент шаҳридаги “Мирзо Улуғбек”, “Бобур”, “Абдулла Қодирий”, “Ғафур Ғулом” ва “Локомотив” номли истироҳат боғларида Наврўз тантаналари билан бирга #NavrUZ хеш-теги остида акциялар фаол ёшлар томонидан ўтказилади. Шунингдек, бутун республика бўйлаб вилоят марказларидаги сайилгоҳлар, истироҳат боғларида режалаштирилган “E-yoshlarda Navroʻz” виртуал байрам акцияси ўтказилиши катта қизиқиш билан кутилмоқда.

Ўз навбатида, таъкидлаш зарурки, интернет тармоғи фойдаланувчилари #NavrUZ хеш-теги доирасида Наврўз байрами ва миллий қадриятлар акс этган фото, видео, аудио ва матн кўринишидаги материалларни e-yoshlar.uz сайтига жойлаши ва кенг оммага тақдим этиш имкониятига эгалар.

Ижтимоий тармоқларда #NavrUZ хеш-тегини дунё трендига олиб чиқиш акцияси Тошкент вақти билан соат кундузги 12:00дан бошланиб, кечки соат 24:00гача фаол давом этади.

Ўзбекистонлик барча интернет фойдаланувчиларини мазкур акцияда фаол бўлишга чорлаб қоламиз!

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар