Хитойнинг йирик интернет компанияси АҚШда ҳайдовчисиз машиналарни синовдан ўтказмоқда

Технология 17 Март 2016 431

Baidu интернет-компаниясини Googleнинг хитойлик аналоги деб аташади. Компания автоном бошқарув тизими орқали ҳаракатланувчи машиналарни АҚШнинг оммавий фойдаланиш йўлларида синаб кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Baidu’нинг бош илмий ходими Эндрю Иннинг маълумотига таянган ҳолда The Wall Street Journal хабар берди.

Ин компаниянинг Калифорния штати Саннивейл шаҳрида жойлашган идорасига ташриф буюрди ва бўлажак синовларга тайёрланишга кўрсатма берди. Шунингдек, мутахассис маҳаллий ҳукумат вакилларига мурожаат этиб, ҳайдовчисиз машиналар синови учун шаҳар инфратузилмасига “кичик ўзгаришлар” киритишни сўради.

Бундан ташқари, Ин бир қанча мобил дастурларни ишлаб чиқишни таклиф этди. Мисол учун, бу дастур орқали йўл хизмат ходимлари ҳайдовчисиз машиналарга беркитилган йўллар тўғрисида маълумот юборишади, полиция эса маълум бир йўл ҳодисасига мос равишда машиналар ҳаракатини текшириши осон бўлади.

Baidu фирмаси автоном бошқарув тизимида ҳаракатланувчи машиналарни BMW компанияси билан ҳамкорликда чиқармоқчи. 2015 йилнинг охирида хитойликлар BMW 3-Series Gran Turismo асосида ишлаб чиқарилган ҳайдовчисиз машинани Пекин кўчаларида синаб кўришди. Машина бемалол 30 километр узунликдаги йўлни мустақил равишда босиб ўтган, бурилишларни амалга оширган ҳамда магистралларга чиқа олган.

Baidu хизматга бутунлай тайёр, ҳайдовчисиз машиналарни 2018 йилнинг охирида фойдаланишга топширишни режалаштирган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22586 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 48821 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62840 Жамият
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 16 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 234 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 375 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Тошкентга транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар