АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) навбатдаги йиғилишида таянч ставкасини аввалги даражада, яъни 0,25–0,5 фоиз атрофида қолдиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бундан ташқари, ФЗТ АҚШнинг 2016 йилдаги иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозни 2,2 фоизгача камайтирди.

Жорий йилда инфляция бўйича прогноз 1,2 фоизгача камайтирилди, ишсизлик бўйича прогноз эса 4,7 фоизлик даражада сақлаб қолинди.

ФЗТнинг кейинги йиғилиши 26–27 апрелда бўлиб ўтади.