АҚШ суди биринчи муваффақиятсизликдан кейин қотилни такрор қатл этишга рухсат берди

Жаҳон 17 Март 2016 321

АҚШнинг Огайо штати ҳукумати 2009 йилда қатл этилиши муваффақиятсиз якунланган ўлим жазосига маҳкум қилинган маҳбус Ромелл Брумнинг қатл этилишини такрор ўтказишга рухсат берди. Бундай қарор Огайо олий судининг кўпчилик овози билан қабул қилинди.

Қатлнинг амалга ошмаганига шифокорларнинг ўлимга олиб келувчи инъекцияни жиноятчи томирига кирита олмаганлари сабаб бўлган.

Суд олий жазони умрбод қамоқ жазоси билан алмаштиришни сўраган жиноятчининг адвокатлари илтимосномасини рад этди. Ҳимоя ўз фикрини қатлнинг такрор ўтказилишини “бераҳм ва асосланмаган жазо билан баробарлиги” билан асослаган. Бироқ Олий суд 2009 йилда инъекция қотилнинг қон тизимига тушмагани ва натижада қатл ҳукми ўз кучида қолишини айтган.

“Дори воситалари қўлланмаган, шунинг учун Брумнинг ҳаёти хавф остида қолмаган. Штатимиз жазоларни конституцион асосда амалга оширилишига қатъий риоя қилади. Шунинг учун биз агар ҳукуматга қатлни ўтказишга рухсат берсак кенг жамоатчилик туйғуларини яралаймиз, деб ўйламаймиз”, деб айтди суд ҳаками Жудит Энн Лэнзингер.

Маҳбус 1984 йилда Кливлендда 14 ёшли қизни ўғирлаб, унинг номусига тегиб, ўлдирганлиги учун жазоланган. 7 йил аввал жиноятчини қатл этиш вақтида жазони бажарувчилар жиноятчига ўлимга олиб келувчи суюқликни киритишда унинг вена томирини топа олишмаган. Ёрдамга чақиртирилган турма шифокори эса тажрибасиз янги ходим бўлиб чиққан. Қатл этишга икки соат бесамар уринишлардан кейин Огайо губернатори қатл жараёнини тўхтатиш ва номаълум муддатга қолдиришга буйруқ берган.

Ҳозирда 59 ёшда бўлган қотил жазони бажарувчилар унинг бутун қўлини игна билан санчиб ташлашгани ва унга озор беришганини важ қилиб, шикоят расмийлаштирган. Прокуратура эса жиноятчи қатл олдидан муайян дорилар ёрдамида инъекцияни сунъий қийинлаштиришни муваффақиятли амалга оширганлигига гумонсираган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар