«Арсенал» жамоаси Арсен Венгер «Барселона» жамоасига қарши ЕЧЛнинг нимчорак финалида 2 учрашув (1:3, 0:2) натижасида лондонликлар турнирни тарк этгач, ўз жамоаси ҳар сафар гуруҳ босқичидан кейиноқ жуда кучли рақибга рўбару келишини эслаб ўтди.

«Биз ЕЧЛдаги иштирокимизнинг кейинги 6 йилида ҳар сафар турнир якунида чемпион бўладиган жамоадан енгилмоқдамиз. Фақат ўтган йилги рақиб «Монако» бундан мустасно. Бошқа пайтлар эса фақат «Барселона» ёки «Бавария»га нимчорак финалдаёқ дуч келиб, енгилмоқдамиз.

Каталонияликлар жамоасининг ўйини сифати ва жозибадорлигига тан бермай илож йўқ. Айниқса, Месси. У 90 дақиқа давомида тўп билан муомала қилишда бирон марта хатога йўл қўймади. Унинг ҳаракатларидан ҳайратга тушиш мумкин. Бу ҳақиқий санъат! Унинг ҳаракатларидан биз азият чеккан бўлсакда, бутун дунёдаги мухлислар учун бу мўъжизавий ҳаракатлар бўлди.

Умуман олганда бу ажойиб футбол оқшоми бўлди. Асосийси бу ўйиндан қандай хулосалар чиқаришимиздир», – дейди Венгер.