Bloomberg: нефть-газ компаниялари акциядорлари 2016 йилда 7,5 млрд зарар кўрадилар

Иқтисодиёт 17 Март 2016 595

Нефть нархининг пасайиши ортида бир қатор нефть-газ компанияларининг дивидендларни қисқартириш ёки уларни тўлашни музлатишга қарор қилгани оқибатида жорий йилда акциядорлар 7,4 млрд доллар зиён кўриши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Шимолий Америкадаги нефть қувурларининг энг йирик оператори Kinder Morgan Inc. ўз акциядорларига тўланадиган маблағни 75 фоизга қисқартирган. Улар эндиликда 3,44 млрд доллар зиён кўрадилар, бу эса нефть соҳасида фаолият юритувчи АҚШ компаниялари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

ConocoPhillips акциядорлари олмайдиган умумий даромад миқдори 2,42 млрд долларни, Anadarko Petroleum акциядорлариники эса 447 млн долларни ташкил қилади.

Европа компаниялари ҳам дивидендларни қисқартириш бўйича чоралар кўришди. Улар орасида Испаниянинг Repsol, Италиянинг Eni ва Британиянинг Amec Foster Wheeler компаниялари бор.

Таъкидланишича, Норвегиянинг Statoil компанияси дивидендларни аввалги даражада сақлаб қолди, бироқ февралда уни қимматбаҳо қоғозлар билан алмаштиришни таклиф қилди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар