Лондондаги ICE биржасида савдолар вақтида Brent нефти нархи 41 доллардан ошди. Нархлар 41,43 долларгача кўтарилди.

Нефть нархи АҚШдаги нефть захиралари ҳақидаги маълумотлар чоп этилгандан кейин ўсмоқда. АҚШда нефть захиралари прогноз қилинган 3,4 млн баррель ўрнига 1,5 млн га ошган. Бундан ташқари, нефть нархига АҚШ Федерал захира тизимининг таянч ставкани 0,25-0,5 фоизлик даражада қолдириш қарори ҳам таъсир қилмоқда, бунинг оқибатида доллар заифлашди.

16 мартда Россия энергетика вазири Александр Новак нефть қазиб олувчи давлатлар вакилларининг навбатдаги учрашуви 17 апрелда Қатар пойтахти Доҳада ўтишини маълум қилди. Новак музокаралар давомида томонлар нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашлари мумкинлигини айтди.