Эрон ўзининг махсус қўшинини ҳарбий маслаҳатчилар сифатида Ироқ ва Сурияга юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эроннинг қуруқликдаги кучлари қўмондони Али Арастех маълум қилган.

"Белгиланган аниқ бир вақтда биз ўзимизнинг махсус қўшинимизни ҳарбий маслаҳатчилар сифатида Ироқ ва Сурияга жўнатамиз", — деб генералнинг сўзларидан иқтибос келтиради Форс агентлиги.

Арестахнинг сўзларига кўра, махсус гуруҳ ва снайперлардан иборат биринчи гуруҳ яқин кунларда Ироқ ва Сурияга жўнаб кетиши мумкин.

Форс агентлигининг аниқлик киритишича, Эрон террорчиларга қарши курашишда Ироқ ва Сурияга ҳарбий маслаҳат ва гуманитар ёрдам бериб келади.