Флорида штатининг Дейтон-Бич шаҳридаги шифохонада актёр ва мусиқачи Фрэнк Синатранинг ўғли кичик Фрэнк Синатра вафот этди. Бу ҳақда TMZ портали хабар берган.

Қайд этилишича, Фрэнк Синатра ва Нэнси Барбатонинг ўғли отаси билан шоуда қўшиқ ижро этиши режалаштирилганди. Лекин у ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага олиб борилган.

Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган. Унинг ўлимига юракдаги муаммолар сабаб бўлган. Кичик Синатра 73 ёшда эди.