Германия ҳукумати 18 мартдан Анқарадаги элчихонасини ёпишга қарор қилган. Бу ҳақда Independent хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, бу қарор қабул қилинишига Туркияда "терактларнинг охири йўқлиги" сабаб бўлган.

Шунингдек, Туркиядаги немис мактаблари ва боғчалари фаолияти ҳам тўхтатилиши айтилган.

Бу ҳақда расмий маълумот йўқ.

Бундан олдинроқ, Германия ТИВ Анқарадаги савдо марказларида терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Анқарадаги хиёбон олдида автобус ёнига келган автомобиль портлатилди ва натижада 37 киши ҳалок бўлиб, 125 киши жароҳатланди.

Бироз олдинроқ, "Курдистон озодлиги лочинлари" гуруҳи бу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.