Испаниянинг Валенсия шаҳрида полициячилар 3 марта янги туғилган чақалоқларни ўғирламоқчи бўлган 21 ёшли аёлни қўлга олди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Полициянинг расмий вакили аёл шаҳарнинг иккита турли туғруқхонасидан 3 марта чақалоқ ўғирламоқчи бўлганини айтди.

Таъкидланишича, аёл ўз қабиҳлигини амалга оширишдан олдин шубҳа уйғотмаслик учун доимо тиббий халатда бўлган. Аёлнинг ғараз нияти у бир палатага кириб, янги туғилган чақалоқнинг отасига бола синовдан ўтказилиши кераклигини айтгандан кейин фош бўлди. Боланинг отаси фарзанди қандай синовдан ўтишини сўраганда, аёл бунга аниқ жавоб бера олмаган. Шундан кейин ота шубҳаланиб, боласини қайтиб олган. Шундан кейин аёл қўлга олинган.