Исроилнинг «Моссад» ташқи разведка хизмати собиқ директори Меир Даган вафот этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган. У 72 ёшда эди.

«Моссад» матбуот хизмати тарқатган хабарномада Даган кейинги йилларда саратон хасталигидан даволангани айтилган.

Даган Исроилда Ариэл Шарон раҳбарлиги даврида, 2002 йилда разведка бошлиғи бўлган ва 2011 йилгача ташкилотни бошқарган.

Унинг вафоти муносабати билан мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳамда «Моссад»нинг ҳозирги раҳбари Йосси Коэн таъзия билдирган.

Қайд этилишича, Даган Шарондан кейин бош вазир бўлган Биньямин Нетаньяху сиёсатини кўп марта танқид қилганди. У Нетаньяхунинг Эрон билан муносабатларни илиқлаштиришга бўлган ҳаракатини "сионистларнинг орзусини йўқотиш" дея баҳолаганди.