Италия УЕФА чемпионатлар коэффициентида кучли учликка кириш имкониятини бой берди ва келгуси мавсумларда Чемпионлар лигасида тўртта жамоа билан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Туриннинг «Ювентус» клуби ЕЧЛни тарк этгач Италиядан фақатгина «Лацио» еврокубокларда иштирокини давом эттирмоқда. Агар римликлар Европа лигасида ғалаба қозонган тақдирда мамлакат учун максимум 2,5 баллни қўлга киритади. Натижада Англия билан орада мавжуд бўлган 3,97 баллик фарқ италияликларни 4-ўринда қолишга мажбур қилди.

Эслатиб ўтамиз, Англиядан еврокубокларда «Манчестер Сити» ЕЧЛда, «Манчестер Юнайтед» ёки «Ливерпуль», шунингдек, агар «Боруссия» Дортмунддан ўтган тақдирда «Тоттенҳэм» Европа Лигасида курашни давом эттириши мумкин бўлади.