Курдлар ташкилоти Анқарадаги теракт учун жавобгарликни зиммасига олди

Жаҳон 17 Март 2016 346

Курдларнинг "Курдистон озодлиги лочинлари" номли гуруҳи 13 март куни Анқара шаҳрида амалга оширилган ва 37 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Ташкилот сайтида шу ҳақдаги матн нашр этилган.

Бу гуруҳ жангарилари 17 февраль куни Анқарада содир этилган ва 28 кишини ҳаётдан олиб кетган теракт учун ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олганди.

Курдистон ишчилар партияси "Курдистон озодлиги лочинлари" гуруҳига алоқадорлигини инкор этган. Партия раҳбари Навоф Халил ўз одамлари тинч аҳолига қарши терактлар содир этиш билан шуғулланмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Анқара марказида, мамлакат бош вазири қароргоҳи жойлашган ҳудудда йўловчи автобуси олдига келган автомобиль портлади. Натижада 37 киши ҳалок бўлди ва 125 киши жароҳатланди. Теракт автомобиль ичидаги 24 ёшли талаба қиз ва унинг террорчи шериги томонидан амалга оширилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар