LG Electronics’дан G4 серияли смартфонлари - энг севимлилар учун туҳфа!

Технология 17 Март 2016 474

Энг қадрли байрамларимиздан бири - Наврўз айёми яқинларингизни энг яхши совғалар билан хушнуд этиш учун муносиб сабаб. Замонавий ва фойдали совға орқали Сиз оила аъзоларингиз ва яқинларингизга нафақат ўз ғамхўрлигингизни изҳор қила оласиз, балки байрамона кайфият ҳам бахш этасиз. Суйган инсонларингизни замонавий ва доимо алоқада бўлишларига имкон берувчи LG G4 оиласига мансуб смартфонларга диққатингизни қаратинг.

Серқирра LG G4 смартфони кенг доирада ва турли нархларда тақдим этилган. Масалан, G4 Stylus смартфони HD дисплейи билан бойитилган ва янги стилус туфайли фойдаланувчига QuickMemo+ функцияси орқали чизиш, қайдлар қилиш, суратларни таҳрир қилишдек ажойиб имкониятларни таклиф этади.

LG G4 mini смартфони эса G4 илғор функцияларининг деярли барчасини ўзида жамлаган, фақат уни ихчамроқ ва анча арзонроқ кўринишда сотиб олиш мумкин. Орқа панелнинг ўзига хос ғаройиб рельефи ва эргономик дизайни бу смартфонни қўлда ушлаб туришни ўта қулайлаштиради. Ушбу смартфонни яқин одамингиз дидига мослаб турли ранглардан бирини танлаб олишингиз мумкин.

G4 флагманининг ўзига келсак, у тақдим этилган кунидан бошлаб ўзини смартфонлар оламида мода ва функционалликнинг тимсоли сифатида тақдим эта олди. Унинг нафис кўриниши ва қўл меҳнатида ошланган теридан ясалган орқа панели энг нозиктаъб истеъмолчиларни ҳам мафтун қилди.

Red Dot Award 2015 танлови “Коммуникацион дизайн” категориясида 13 номинация бўйича ғолибликни қўлга киритиб, LG “Йил бренди” номига сазовор бўлди. Экспертлар, айниқса, LG G4 смартфонига тан беришди.

LG G4 ҳаётини смартфонсиз тасаввур эта олмайдиган барчани кўп функционаллиги билан қойил қолдирди. Ушбу смартфон севимли инсон учун муносиб совға бўла олади. F1.8 диафрагмали камера илк бор айнан G4 смартфонларида қўлланди ҳамда ёруғлик етишмаганда сифатли тасвирларни муҳрлай олади. Унинг объективи кўпроқ ёруғликни ўтказа олади, шунинг учун ғира-шира ёруғликда олинган суратлар ҳам аниқ ва ёрқин чиқади.

Қўлда созлаш тизими орқали Сиз ёрқинлик, ранг, фокус ва бошқа параметрлар режимини созлаб, ўзингиз хоҳлаган тасвирга эга бўлишингиз мумкин. Совғангиз яқин инсонингизни ҳайрон қолдириши учун кўплаб чироқлар ҳаракатланаётган жойга, масалан, кўнгил очиш боғига олиб келинг. G4 камераси ёрдамида яратилган чироқ изларининг эффекти ҳар кимда ёрқин таассурот қолдириши тайин.

Камера эшикчасини бадиий эффект учун созланади ва суратда ёруғлик тарқатувчи объектнинг бутун ҳаракат траекторияси сақланиб қолади. Динамик ёрқин нурли саҳна гўё смартфон экранида қотиб қолади ва ажойиб романтик кайфият яратади.

Кўпроқ янгиликлар