Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоа икки ўйин натижасига кўра «Арсенал»ни енгиб, (3:1, 2:0) ЕЧЛ 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлгач, бўлажак рақиб жамоа борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ҳар қандай қуръа натижасидан кўнглим тўлиши тайин. Бу босқичда рақиб бўлишни истамаган ягона жамоам бу «Барселона». Бахтимизга бу жамоага қарши ўйнамаймиз», дея ҳазил аралаш жавоб қайтарган Энрике.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими 18 март куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бўлиб ўтади.