Мишель Обама АҚШ президенти лавозимига номзодини қўйиш нияти йўқлигини айтди

Жаҳон 17 Март 2016 365

АҚШнинг биринчи хоними, президент Барак Обама рафиқаси Мишель Обама ўз турмуш ўртоғи изидан бориб, АҚШ президенти лавозимига номзодини қўйиш ниятида эмаслигини айтди. Бу ҳақда “Газета.Ru» мухбири хабар бермоқда.

Мишель Обама бу ҳақда South By Southwest (SXSW) фестивали иштирокчилари билан учрашув вақтида айтди.

“Мен ёшлар билан ишлашни давом эттираман, бироқ президент сифатида эмас. Муҳим нарсалар қилиш учун албатта АҚШ президенти бўлиш шарт эмас. Баъзида Оқ уй ташқарисида, бу чекловлар ва камераларсиз кўпроқ иш қилиш мумкин. Бу жумладан сизга ҳам тегишли”, деб ёшларга юзланди Мишель Обама.

Мишель Обаманинг айтишича, у ҳозирда қилаётган ишлари билан чекланиб қолмайди. Айни вақтда биринчи хоним Let Girls Learn дастури ва #‎62MillionGirls лойиҳаси билан шуғулланмода. Бу дастурлар учинчи дунё мамлакатлари ва сайёранинг бошқа номақбул жойларидан бўлган қизларга таълим беришга қаратилган. Мишель келгусида ҳам шу йўналишда фаолият олиб бормоқчи.

“Ҳаёт 30 ёшдан кейин бошланади, дейишади. Бироқ мен 50 ёшни ҳам фахр билан қаршилашни, 60 ёшда-ку умуман ярқирашни мўлжалламоқдаман”, деб таъқидлаб ўтди Мишель.

Мишель Обама, шунингдек, Оқ уйдан кўчиб кетгандан кейин одамларнинг фаровонлиги йўлида ишлайдиган ёшлар билан мулоқот қилишни кўпроқ қўмсашини айтди.

Кўпроқ янгиликлар