NASA агентлиги коинотда ёнғин уюштирмоқчи

Жаҳон 17 Март 2016 401

NASA коинот агентлиги хавфсизлик тизимини синовдан ўтказиш учун фазода коинот кемасини ёқиб юбормоқчи. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди. Тажриба Cygnus автоматик юк кемаси бортида ўтказилади.

Кема Халқаро коинот станциясига навбатдаги юкни етказгач, ундан хавфсиз масофага узоқлашганда унинг бортида пахтадан тайёрланган композит материал ва шишапластикдан иборат қути ёқиб юборилади. Шу тариқа тадқиқотчилар очиқ коинотда ёнғин қандай кечишини билишмоқчи.

Бундай тажрибалар аввал ҳам кичик кўламда ўтказилган. Авваллари ёнғин майдони бир неча сантиметрдан катта бўлмаган.

Олимларни аланга катталиги ва унинг тарқалиш тезлиги қизиқтирмоқда. Махсус датчиклар реал вақтда кислород, карбонат ангидрид ва ҳарорат ҳақида маълумотларни йиғади. Бу маълумотлар фазогирлар учун ҳимоя воситаларини яратишда ёрдам беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар