Обама КХДРга қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги фармойишини имзолади

Жаҳон 17 Март 2016 428

АҚШ президенти Барак Обама КХДРга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармойишини имзолади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу Шимолий Кореяда 6 январь куни ядровий синов ўтказилгани, 7 февралда эса баллистик ракета учирилгани билан боғлиқ.

Санкциялар Шимолий Кореядаги 17 ташкилот ва ҳукумат расмийларига тааллуқли ҳисобланади. Шунингдек, шимолликларнинг кемалари ва банклари санкцияга тушган. Шимолликларнинг АҚШ ҳудудидаги барча мулклари ҳам блокланган.

"Бу ҳаракатлар шимолликларнинг режимига доимий қаршилигимизни англатади", дейди Оқ уй вакили Жош Эрнест.

Бундан олдинроқ, АҚШ Давлат департаменти КХДРни ҳибсдаги америкалик талабани зудлик билан озодликка чиқаришга чақирганди.

Кўпроқ янгиликлар