Ўзбекистон иш фаолияти февралда 12,2 фоизга ошди

Иқтисодиёт 17 Март 2016 620

Иқтисодий тадқиқотлар маркази 2016 йил февраль ойи учун Ўзбекистон иш фаолияти даражаси ўлчовлари натижаларини маълум қилди.

Ҳисобот маълумотларига кўра, 2016 йилнинг февралида бизнеснинг яхшигина жонланиши қайд этилган. Иш фаолияти индекси февраль ойида 1122 пунктдан иборат бўлди (1000 дан ошиқ кўрсаткич фаолликнинг ўсишини, 1000 дан паст кўрсаткич эса пасайишни билдиради), яъни тадбиркорлик фаолияти ўсиш суръати 2016 йил январь ойига нисбатан 12,2 фоизга кўтарилган.

Иш фаолияти ўлчови бошланган давр (2015 йил январь)га нисбатан 2016 йил февралда ИФЎ 1170 та пунктга етди (иш фаолияти 2015 йил январга нисбатан 17 фоизга баланд).

Кўпроқ янгиликлар