2016 йилнинг 18 март куни Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси спортчилари Грециянинг Науса шаҳрида сузиш бўйича бўлиб ўтадиган Халқаро мусобақага Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун жўнаб кетишади.

Ўзбекистонлик спортчилар Тошпўлатова Шохсанам ва Одилова Муслима сузишнинг эркин, чалқанча, брасс, батэрфлай ва комплекс усулларида медаллар учун куч синашишади.

Мазкур турнирда 17та давлатдан 550дан зиёд спортчилар иштирок этади.