Россия президенти Владимир Путин Россия ҲКК Суриядаги ҳарбий операцияларга умумий ҳисобда 33 млрд рубль миқдорида пул сарфланганини маълум қилди.

Президентнинг таъкидлашича, сарф бўлган маблағларнинг бари мамлакат мудофаа вазирлиги ҳисобидан қопланган.

“Суриядаги ҳарбий операцияларга 2015 йилда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджет асосида вазирликнинг ресрус ва маблағларидан фойдаланилди. Умумий ҳисобда 33 млрд рубль миқдорида маблағ сарфланди”, — деди Путин.

У бу ҳақда Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этган Россия ҳарбий-саноат мутахассислари ва ҳарбий хизматчиларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросимида айтиб ўтган.