Путин: Россия Сурияга разведка ишларида ёрдам кўрсатишда давом этади

Жаҳон 17 Март 2016 371

Россия президенти Владимир Путин Сурияга ҳарбий ёрдам кўрсатилиши, хусусан разведка маълумотлари етказиш давом этишини маълум қилди.

Бу ҳақда у Суриядаги топшириқни адо этиб қайтган Ҳаво-космик кучларига мукофотлар топшириш маросимида сўзлаган.

Унинг айтишича, Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ўз ичига молиявий ёрдамлар кўрсатиш, ҳарбий техника ва қуроллар билан таъминлаш ҳамда суриялик ҳарбийларга таълим бериш кўринишида бўлади.

"Бу Сурия ҳарбийларига маълумотлар етказиб бериш давом этишни назарда тутади", дейди Путин ва ҲҲК Сурияда ўз вазифасини етарли даражада бажарганини қайд этади.

Бундан олдинроқ, Путин Башар Асад Россия ҳарбий самолётларининг олиб кетилишини қўллаб-қувватлагани ҳақида айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Путин Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ берган эди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56075 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5512 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 112876 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10995 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21190 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1064 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 409 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 548 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 1797 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 743 Жамият
Кўпроқ янгиликлар