Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Россия зарурат туғилган ҳолатда Сурия ҳудудидаги ҳарбийлари сонини бир неча соат ичида бир неча баробар ошира олади.

Давлат раҳбари бу сўзларни бугун, 17 март куни, Суриядаги махсус амалиётларни бажаришда намуна кўрсатган ҳарбийларга давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.

"Агар талаб қилинса, Россия Суриядаги ҳарбий гуруҳини бир неча соат ичида кенгайтира олади", дейди у.

Шу билан биргаликда у "бундай зарурат пайдо бўлиши"ни ўзи истамаслигини қўшимча қилган.

У шунингдек, Россия Суриядаги жангариларга зарба беришда давом этишини маълум қилган.