Қозоғистон парламенти юқори палатаси (сенат) Европа Иттифоқи билан кенг ҳамкорлик алоқалари ҳақидаги келишувни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Эрлан Идрисовнинг сўзларига кўра, келишув сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, хавфсизлик, космик хавфсизлик, оммавий қирғин қуроллари тарқалишига қарши курашиш, низоларнинг олдини олиш ва аксилтеррорни назарда тутади, деб хабар беради ТАСС.

Вазирнинг қайд этишича, янги келишув ҳужжатида “европалик ҳамкорларимиз учун барқарорликнинг қўшимча кафолатларини тақдим этувчи савдо бўлими Қозоғистонга хориж сармоядорларини янада кўпроқ жалб этишга замин яратади”.