Россиянинг исботланган нефть захиралари 28 йилгагина етиши мумкин

Жаҳон 17 Март 2016 830

Россия 28 йилдан кўп бўлмаган вақтга етадиган исботланган нефть захираларига эга, деб айтди Россия табиий захиралар ва экология вазири Сергей Донской “Российская газета” нашрига берган интервьюсида.

“Россия яна қанча вақт нефть олиши мумкин, у яна қанчага етади?” деган саволга жавобан Донской баъзи ҳисоб-китобларни келтириб ўтди: ер қаъридан олиш мумкин бўлган нефть захиралари 29 млрд тоннага яқинни ташкил қилади, 2015 йилда “хом” нефть (газ конденсати бўлмаган) қазиб олиш 505 млн тоннага яқинни ташкил қилган.

“Агар бу рақамларга асосланиб ҳисобланса, нефтнинг маълум захиралари 57 йилга етади”, деб айтди вазир.

Бироқ унинг таъкидлашича, экспертларнинг баҳолашларича, исботланган захиралар (қаерда ва қандай қилиб олиш мумкинлиги аниқ бўлган нефть) ҳажми икки марта камроқни, яъни 14 млрд тоннани ташкил қилади. Ундай ҳолда нефть захираси 28 йилгагина етади.

Донской умумий қазиб олиш ҳажмида қийин олинувчи нефть захиралари улуши ортаётганини айтди.

Қийин олинувчи нефть захиралари ва қитъа шельфининг захира салоҳияти ҳисобга олинадиган бўлса, захиралар билан таъминланганлик анчагина кўпроқдир, деб овутмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар