Сурияда Россиянинг янги вертолётини пайқаб қолишди

Жаҳон 17 Март 2016 447

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияга янги Ми28Н ва Ка-52 ҳарбий вертолётларини киритди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик томонидан Хмеймим авиабазасида парвоз қилаётган Ми-28Н вертолётининг 15 сонияли видеотасвири намойиш этилган. Ка-52 вертоёлти эса Су-24 бомбардимончи самолёти фонида кўринган.

Илгари Россия ҳаво-космик кучлари Сурияда Ми-24 ва Ми-35 вертолётларидан фойдалангани маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар