Трамп Путин ва Клинтон қиёфасидан ўз ролигида фойдаланди

Жаҳон 17 Март 2016 499

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг инстаграмдаги аккаунтида Демократик партиядан номзод Хиллари Клинтон ва Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги видео пайдо бўлди.

Видеороликда Путиннинг дзюдо жангида рақибини курагига ағдараётгани видеосидан лавҳа, ундан кейин ниқоб кийиб олган террорчи гавдаланади. Сўнгра видеода Клинтоннинг тасвирига аккилаётган ит товуши қўйилган тасвир, сўнгра эса кулаётган Путин тасвири келади.

“Биз президент сифатида шуни кўрмоқчимизми?” деб изоҳ қолдирилган видео тагида ва бу билан Клинтон халқаро майдонда турли чақириқларга қарши тура олмаслигига шама қилинган.

Аввалроқ Дональд Трамп дебатлар вақтида Владимир Путинни АҚШ президенти Барак Обамадан кучлироқ етакчи деб айтган эди.

Кўпроқ янгиликлар