Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли 13 март куни Анқарада содир этилган теракт туфайли хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, Истанбул ва Анқара шаҳарларида ҳамда бошқа йирик шаҳарларда хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилади.

Бироз олдинроқ, юз бериши мумкин бўлган навбатдаги терактлар хавфи туфайли Германия Анқарадаги элчихонасини ёпиши ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 март, якшанба куни Анқарада портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 37 киши қурбон бўлди, 120 дан ортиқ киши яраланди.