Украинада россияликларнинг яна 13та телеканали фаолияти тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда УНИАН хабар тарқатган.

Бу ҳақидаги қарор Украина телевидение ва радиоэшиттиришлар миллий кенгаши томонидан қабул қилинган.

«Украина телевидение ва радиоэшиттиришлар миллий кенгаши Украина ҳудудида Россиянинг «Радость моя», «Музыка Первого», «Оcean-TV», «HD Life», «ТДК», «24 Док», «Детский», «STV», «Индия ТВ», «Здоровое телевидение», «Ля-минор ТВ», «Еврокино» ва «Drive» телеканаллари эфирга узатилиши бўйича тақиқ қўллади», дейилади хабарда.