Венесуэла жанубида чеккада жойлашган олтин кони яқинида 17 нафар кончининг жасади аниқланди. Маҳаллий расмийлар берган маълумотларга кўра, уларнинг барчаси бошига ўқ узиш орқали ўлдирилган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Кончилар 4 мартда йўқолиб қолган. Яқинлари топилмаётганидан ташвишланган кончиларнинг Тумеремо шаҳридаги оилалари норозилик билдиришган. Бир неча кундан кейин кончиларнинг жасадлари умумий қабрда топилган.

Ҳукумат бу жиноятда маҳаллий жиноий тўдалар ва хорижий жангариларни айблаган. Ўз навбатида, мухолифат бу жиноятда маҳаллий хавфсизлик кучларини айбламоқда.

Ҳукумат қотиллар билан алоқадорликда гумон қилиб, 4 кишини ҳибсга олди. Шунингдек, бу жиноятнинг “илҳомлантирувчиси” деб аталаётган эквадорлик эркак қидирилмоқда.