Япония Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти бўлиб, миллиардер Дональд Трамп этиб сайланадиган бўлса, шунга яраша тайёргарлигини бошлаб юборди. Чунки Трамп Вашингтоннинг Узоқ Шарқдаги бу ҳамкори ҳақида жуда кўп қаттиқ сўзлар айтиб келган. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

ТИВ, шунингдек, Трамп томонидан сайловолди кампаниясида илгари сурилаётган сиёсат реал ҳаётга қанчалик мос келиш-келмаслигини таҳлил қилиб кўради.

Трамп Японияни бир неча бор АҚШнинг тенги бўлмаган иттифоқчиси деб атаган ва Токиони ҳарбий эҳтиёжлар учун кўпроқ пул сарфлашга чақирган эди. У, шунингдек, Японияни миллий валютани манипулация қилишда ҳам айблаган эди.