Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи А. Муборак уйига қайтаётганида, рўпарасида тўсатдан пайдо бўлган нотаниш йигит унинг сумкасини юлиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетади. Сумка ичида 120 минг сўм пул ва фуқаролик паспорти бор эди. Жабрланувчи бу ҳақда шаҳар ИИБга мурожаат қилади. Бу ҳақда “Постда” газетаси ёзмоқда.

ИИВ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноят тезда фош этилди. Ушбу жиноятни чирчиқлик Ҳ.Ш содир этгани аниқланиб, у қўлга олинди.

Ҳозир мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.