Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.uz” гуруҳи фойдаланувчилари сўнгги кунларда Ўзбекистонда интернет тезлиги пасайиб кетгани, ички сайтларнинг аксарияти яхши ишламаётгани ҳақида фикр қолдиришган. Шу билан бирга интернетга оптик равишда уланиш, тарифлар ва компания акциялари ҳақидаги саволлар ҳам бериб ўтилган.

Қолдирилган изоҳларга ва саволларга “Ўзбектелеком” АК вакили Сарвар Файзуллаев жавоб қайтарган. Жавобда мавжуд муаммолар ҳал этилиши, компаниянинг махсус бўлимлари уларни ўрганишаётганини кўриш мумкин.