“Йигит овловчи” ўқитувчининг бу сафар омади келмади

Жамият 18 Март 2016 527

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги коллежлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Жумагул (исмлар ўзгартирилган) кунлардан бирида Маҳталбек исмли йигит билан танишади. Унга ўзини Севара деб таништиради. Унинг бойвучча эканлигини англаб етган қиз, йигитни лаққа туширишни ният қилади.

Кунлардан бир куни унга бир рақам бериб, “Бу опамнинг рақамлари, менга қўнғироқ қилишингиздан қўрқаман. Эрим билиб қолиши мумкин”, дейди.

Бир неча кун ўтиб Маҳталбек Жумагул берган рақамга қўнғироқ қилади. Аммо гўшакни эркак киши кўтаради, қизни сўраган йигитни боплаб сўкиб беради. Орадан бир пас ўтиб, Жумагул йигитга қўнғироқ қилиб, тезда учрашишлари лозимлигини айтади.

Улар учрашишгач, қиз йигитга “бекор ҳалиги рақамга қўнғироқ қилибсиз, опамнинг қайнотаси кўтарибди. Опамнинг эри чет элда, ўғлига қўнғироқ қилиб, хотининг ўйнаш топибди, уйдан ҳайдайман деяпти. Масалани ҳал қилиш учун 400 доллар берасиз”, деб айтади.

Йигит пул беришдан бош тортади. Қиз агар унга пул бермаса, уйига бориб жанжал қилишини, уни зўрлаганини милицияга хабар беришини айтиб қўрқитади. Маҳталбек вазиятни вақтида тушуниб етиб, ички ишлар ходимларига мурожаат қилади.

Жумагулнинг қилмиши жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилиб, тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар