19 март куни бутун ер юзида «Ер Соати» акцияси ўтказилади

Жаҳон 18 Март 2016 504

Ер Соати – сайёранинг келажагига бефарқ эмасликнинг далили сифатида чироқлар ва электр қурилмаларни бир соатга ўчиришга ундовчи халқаро акция. Бу пайтда энг машҳур бинолар ва ёдгорликларнинг ҳам ёритгичлари ўчирилади.

2016 йилда Ер соати 19 март куни соат 20:30дан 21:30гача бўлади.

Ер Соати акциясидан мақсад электр қувватини тежаш эмас, балки табиатга ғамхўрлик билан муносабатда бўлишнинг ифодасидир. Йилдан-йилга ушбу тадбир табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш заруратига эътибор жалб этиш имконини оширмоқда.

Бугунга келиб Ер Соати – ер юзидаги энг салмоқдор экологик акцияда дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ киши, 170тадан ортиқ мамлакат ва 7 мингтадан кўп шаҳар иштирок этади.

2007 йили Австралияда Ер Соати биринчи марта ташкил этилгандаёқ катта муваффақиятга эришган: ўшанда акцияда 2 миллиондан ортиқ одам қатнашган эди. Кейинги сафар Ер Соати тадбирларида дунёнинг 35 мамлакати иштирок этган.

Белгиланган соатда Римдаги Колизей, Сан-Францискодаги Олтин дарвоза ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойларда чироқлар сўнади. Йил сайин Ер Соати акциясига янги давлатлар қўшилмоқда ҳамда янада кўпроқ инсонлар табиатга бўлган эҳтиёткорона муносабатларини билдиришмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар