Америкалик Блейк Уиллки Сан-Диего кўчаларида машинани хавфли бошқаргани учун 49 кунга қамалди.

Калифорнияда яшовчи 27 ёшли йигит очиқ кўчаларда багги машинасида бажарган турли трюкларини YouTube’га жойлаштирган. Ҳозиргача видео 1,3 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган, деб хабар беради 10News.

Автомобиль кузовининг ён қисмида ёзилган исм орқали полиция дарров юраги қайноқ йигитнинг шахсини аниқлади. Бундан ташқари, унинг айни шу видеони суратга олишда қатнашган икки дўсти ҳам хавфли трюклар, жумладан, машинани сакратиш, кучли сирпантириш бажарилганда, рулда Уиллки бўлганини тасдиқлаб, унга қарши кўрсатма бердилар.

Умуий ҳисобда қонунбузарга 26 та айблов эълон қилиниб, у фақат тўрттасида, хусусан, “тезликни намойишкорона ошириш”да айбдор деб топилди. Уиллки 2014 йилда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани учун ҳам судланганди. Бу қилмиши эса унинг шартли равишда муддатидан аввал озодликка чиқиш шартларини ҳам бузди.

Йигитга 21 ой қамоқ жазоси хавф солиб турганда, суд уни бир ярим ой муддатга жазолади. У бундан икки ҳафтанинг дам олиш кунларинигина қамоқда, қолган муддатни уй қамоғида ўтказади. Шунингдек, Уиллкини камида ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиб, уч йил синов муддати беришлари ҳам мумкин.