АҚШ элчиси Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Ўзбекистон 18 Март 2016 697

АҚШ элчиси Памела Спратлен Наврўз айёми муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

АҚШ элчиси ўз табригида барча ўзбекистонликларга бахт ва шодлик, ўзбек оилаларига тинчлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилади.

Табрик матнида шундай дейилади:

“Гуллаётган чечаклар навбаҳор гўзалликлари-ю янги фаслнинг майин шабадалари аро бўй чўзар экан, мен Америка Қўшма Штатлари халқи ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан барча ўзбекистонликларга Наврўз айёми муносабати билан бахт ва шодлик тилайман. Вашингтон штатида жойлашган она шаҳрим Сиэтлда ҳам 500 нафарга яқин америкаликлар Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар дастури доирасида Наврўз байрами тантаналарида иштирок этади. Аминманки, улар байрам дастурхонига тортиладиган анъанавий сумалак ва паловдан баҳраманд бўлишади, қолаверса, икки мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида барчамиз биргаликда меҳнат қилар эканмиз, ўзбек оилаларига тинчлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилашда менга қўшилишади. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!"

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар