Австралиялик сенаторлар 24 соатдан бери танаффуссиз йиғилиш ўтказмоқдалар

Жаҳон 18 Март 2016 357

Австралия федерал парламенти сенати ялпи йиғилиши бир кундан кўпроқ вақт тўхташларсиз давом этмоқда. Сенаторлар ҳукумат томонидан тақдим қилинган, сенатга сайловларда овозларни ҳисоблаш қоидаларини ўзгартириш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда.

Ҳукмрон Либерал-халқ коалицияси бу қоидаларни шундай ўзгартириш керак деб ҳисобламоқдаки, унга кўра мустақил сиёсатчилар ва “микропартиялар” даб аталувчи кичик партиялар вакилларининг олий палатага ўтишида қўшимча тўсиқ қўйилиши керак. Бу сиёсатчилар сайловлар натижаларини ҳисоблаш тизимининг чалкашлиги ва мураккаблиги сабаблигина ғалаба қозониб келадилар. Бу ҳисоблаш тизими ютқазган “микропартиялар” номзодларига уларга берилган овозларни бошқа “микропартиялар” вакилларига беришга имкон беради. Амалдаги сенат таркибида бундай партиялар, жумладан ҳаваскор автомобилчилар партияси, “Аввал оила” партияси, “Гленн Лазарус жамоалари” каби партиялар вакиллари ишламоқда.

Агар қонун лойиҳаси овоз беришга қўйилса, унда у маъқулланади, чунки уни нафақат ҳукмрон коалиция вакиллари, балки “Яшиллар” партиясидан сенаторлар ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр. Бироқ қонун лойиҳаси тарафдорларига дебатлар жараёнини тўхтатишга овозлар етмаяпти. Лейборист-сенаторлар ва “микропартиялар” сенаторлари буни тушунган ҳолда 17 март кун бўйи, 18 март тунги пайт дебат олиб бордилар ва уни кундузи ҳам давом эттирмоқдалар. Айни вақтда мунозара ўтаётган залда қонун чиқарувчилардан ярмидан ками қолмоқда, қолганлар зални бироз дам олгани тарк этмоқдалар ва дам олиб бўлгач, яна қайтмоқдалар. Ҳаттоки шундай бир кулгили воқеа ҳам бўлдики, унда сенатор Ник Ксенофон мажлислар залида пижамада пайдо бўлди, унга бундай ҳолатда келгани учун танбеҳ берилди ва кийимини алмаштириб олиш буюрилди.

17 мартда баҳс қизғин кетди, унинг иштирокчилари гоҳида заҳархандалик ва ҳақоратларга ҳам ўтишди, бироқ чарчоқ ўзиникини олгани сабаб 18 мартда баҳслар осойишта ўтмоқда. Шу билан бирга у борган сари мураккаблашиб ҳам бормоқда – баъзи сенаторлар қонун лойиҳасига тузатишларга тузатишлар киритишга тузатишлар киритишни таклиф қилмоқдалар.

Бироқ жорий дебат иштирокчиларига энг узоқ давом этган дебатлар иштирокчиларига етиб олишга ҳали анча бор: 1997 йилда бу борада ўзига хос рекорд ўрнатилган, ўшанда қонун чиқарувчилар аборигенларнинг ерга эгалик ҳуқуқларини умумий ҳисобда 105 соату 56 дақиқа, яъни 4 кундан кўпроқ муҳокама қилганлар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар