Бельгиянинг Моленбек коммунасида Париж терактининг асосий терактчиси сифатида ҳисобланувчи Салоҳ Абдисалом қўлга олинган. Бу ҳақда RTL хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, уни қўлга олиш учун кенг кўламли амалиёт ўтказилган.

Хабарда Абдислом ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан бўлиб ўтган отишма чоғида жароҳатлангани айтилган.

Франция прокуратурасининг сўнгги маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 13 ноябрида содир этилган Париж теракти натижасида ҳалок бўлганлар сони 129 нафар, жароҳатланган кишилар сони эса 352 нафарни ташкил этган.