Рио-де-Жанейро суди «Барселона» жамоаси футболчиси Неймарни 2012-2014 йиллар давомида солиқ тўламаганликда айбдор деб топди.

Бразилия терма жамоасининг 24 ёшли сардорининг иши билан шуғулланган суд унга 188,8 млн реал (45 млн евро) миқдоридаги жарима тўлаш мажбуриятини юклаган. Бу ҳақида Folha de Sao Paulo хабар бермоқда.

Судда маълум қилинишича, Неймар 2012 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда 63 млн реал (15 млн евро) солиқ тўлаши керак бўлган, лекин бундай қилмаган. Суд бу миқдорга жарима ва пеня сифатида 125 млн евро қўшиб берган (30 млн евро).

Бразилиялик футболчи ушбу қарорга апелляция бериши мумкин.

Қайд этиш керакки, аввалроқ Бразилия суди Неймарнинг иши юзасидан бир қанча мол-мулк, шахсий самолёти, вертолёти ва яхтасини мусодара қилган эди.