Лондоннинг ICE Futures биржаси ва Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) нефть нархлари кўтарилди.

Нью-Йорк биржасида WTI маркасидаги нефтнинг апрель ойи фьючерслари 0,95 фоизга ўсиб, 1 баррели учун 40,56 долларни ташкил қилмоқда.

Лондондаги биржада эса Brent нефтининг май ойи фьючерслари 1,58 фоизга қимматлаб, 1 баррели учун 42,1 долларга етган.

Бу ўзгаришлар эса рубль курсини мустаҳкамлаган.

Москвада долларнинг рублга нисбатан курси 38 копейкага пасайиб, 1 доллар 67,74 рублни ташкил қилмоқда. Айни вақтда Москвада 1 евро нархи 76,34 рубль (-78 копия).

Нефть нархи қаторасига иккинчи кун ошишига АҚШда хом ашё қазиб чиқариш ҳажми пасайгани ҳақида маълумотлар ва апрель ойи ўрталарида Қатар пойтахти Доҳада нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар учрашуви кутилаётгани сабаб бўлмоқда.