Европа Иттифоқи БМТ аъзо-давлатларини Россияга қарши санкциялар қўллашга даъват этмоқда. Бу ҳақда ташқи сиёсат хизмати сайтида чоп этилган Европа Иттифоқи олий вакили Федерика Могеринининг ЕИ номидан Қримга оид баёнотида маълум қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, ЕИ аввалгидек Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг қатъий тарафдори ва Қримнинг Россияга қўшилганини тан олмайди.

“Европа Иттифоқи бу халқаро ҳуқуқнинг бузилишини айблайди ва тан олмаслигини такрор маълум қилади. Бу барча мамлакатларнинг бирлиги ва суверенитетини ҳимоя қилувчи халқаро қонун устуворлигига жиддий рахна соладиган халқаро хавфсизликка тўғридан-тўғри даъватдир”, -дейилади баёнотда.