Туркия президенти Тоййиб Эрдўған 18 март куни терроризмга қарши курашишда Ғарб “принципиалликни намойиш этмаётган”ини маълум қилди.
Унинг чиқишини маҳаллий телевидение тўғридан-тўғри эфирга узатди, деб хабар беради ТАСС.

“Ҳудудимизда қанча террористик гуруҳлар бўлса, уларнинг барчаси Туркияга қарши бирлашиб олишган, Ғарб ва кўп мамлакатлар эса терроризмга қарши қатъият билан курашмаяптилар. Европа Иттифоқи давлатлари бу муаммога енги қараяптилар ва худди минали майдонда рақс тушаётганга ўхшайдилар”, - деди Туркия раҳбари.

Эрдўғаннинг фикрича, ЕИ Курдистоннинг Ишчи партиясини террористик гуруҳ деб тан олган бўлса ҳам, гуруҳга қарши курашмаяпти.

“Анқарада портлаган бомба Брюссель ёки бошқа Европа шаҳрида портламаслигига кафолат йўқ”, қўшимча қилди у. “Сиз қучоғингизга олиб ухлаётган илон истаган пайт сизни чақиши мумкин. Бомба сизнинг шаҳарларингизда портлаганда бизни тушунасиз, лекин унда жуда кеч бўлади”, -норозилигини билдирди Эрдўған.