Facebook ижтимоий тармоғининг Messenger дастурида навбатдаги яширилган ўйин топилди. Бу ўйинда суҳбатдош билан баскетбол ўйнаса бўлади. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Дастурчилар баскетболни “март телбалиги” – коллеж ўқувчилари ўртасидаги баскетбол мусобақаси вақтидаги воқеа шарафига “яширдилар”.

Баскетболни бошлаш учун суҳбатдошлардан биридан баскетбол тўпи эмодзисини (пиктограмма кўринишидаги сурат) олиш ва уни босиш керак бўлади. Ўйин натижалари мессенжерда аксланиб туради.

Бундан аввал мессенжерга шахмат ўйини яширилгани маълум бўлганди.