Австралияда "Формула-1" бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи босқичи бошланмоқда.

Бу мавсумда ҳам "Мерседес" жамоаси асосий фаворит сифатида қаралмоқда. Гарчи бу жамоа вакиллари Льюис Ҳэмилтон ва Нико Росберг мавсумолди тест пойгаларида яхши натижалар қайд этишмаган бўлсада, уларнинг ҳақиқий кучи Австралиядаги пойгаларда кўриниши кутилмоқда.

1996 йилдан буён Австралиядаги босқич Мельбурн шаҳридаги "Альберт-Парк"да мавсум старти ўтказилади. 2006 йилда истисно ҳолат юз берган, ўшанда Мельбурнда Британия ҳамкорлиги ўйинлари бўлиб ўтгани туфайли Австралия учинчи босқичга мезбонлик қилган. 2010 йилда эса мавсумнинг очилиши Баҳрайнда ўтказилган. 1985 йилдан 1996 йилгача Австралиядаги биринчи босқич Аделаида шаҳридаги "Қироллик пойгалари"да бўлиб ўтган.

Мельбурндаги биринчи тажриба пойгаси Тошкент вақти билан соат 6:30да бўлиб ўтиши белгиланган. Иккинчиси соат 10:30да. Учинчи эркин пойга 20 март кунига соат 08:00га белгиланган. Шу куни соат 11:00да квалификация пойгаси ўтказилади. Бу босқичдаги якуний пойга эса якшанба куни соат 10:00да бўлиб ўтади.